Биз ҳушёр туришимиз керак, деди НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Германиянинг Welt am Sonntag нашрига.
"Сўнгги кунларда биз кимёвий ва биологик қуролларни ишлаб чиқариш лабораториялари тўғрисида бемаъни гапларни эшитмоқдамиз (Россия Федерацияси бунда Украинани айбламоқда. – Gazeta.ua). Энди бу ёлғон баёнотлар қилингач, биз ҳушёр туришимиз керак. Чунки Россиянинг ўзи кимёвий қурол билан операцияни режалаштираётган бўлиши мумкин", - дейди Столтенберг.