"Россия халқи Украинага қарши уруш Россияни дунёда хавфсизроқ ёки ҳурматга сазовор қилмаслигини тушуниши керак. Бу Россияни порлоқ келажакка олиб бормайди", деди у брифинг пайтида.
У НАТОга аъзо давлатлар Украинага қурол жўнатишда давом этишини таъкидлади.
"Кремль ҳамкорларимизга камроқ кўмак кўрсатишимизга ҳаракат қилмоқда. Биз эса кўпроқ ёрдам берамиз", - дея таъкидлади Бош котиб.
Столтенберг, шунингдек, "вазият тез ўзгариб бораётгани" ва келажакда Украина армияси қандай эҳтиёжларга эга бўлишини тахмин қилиш қийинлигини таъкидлади.