Янги чекловлар рўйхати 15 март, сешанба куни эълон қилинди, деб ёзади "Европа ҳақиқати" Швейцария Федерал Кенгашига таяниб.
"Федерал маслаҳатчиси Ги Пармелин, Иқтисодиёт, таълим ва тадқиқот федерал департаменти раиси (EAER) Украинада Россия томонидан халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши муносабати билан 200 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга санкцияларни янада кенгайтирди. Швейцария санкциялар рўйхати энди Европа Иттифоқи рўйхатига тўлиқ мос келади", - дейилади хабарда.
9 та компания ва 197 кишига нисбатан молиявий санкциялар қўлланилди. Улар орасида олигархлар ва таниқли ишбилармонлар бор.
"Швейцариядаги ушбу шахсларга тегишли активлар музлатилиши ва иқтисодий ишлар бўйича Давлат Котибиятига (SECO) хабар қилиниши керак. Тузатиш 16 март куни тушдан кейин кучга кирди", деди Федерал Кенгаш.