Душман томонидан ҳужум операцияларининг биронта стратегик мақсадига тўлиқ эришилмади, дейилади фейсбукдаги хабарда.
Беларус Республикасининг тўлик ҳарбий-сиёсий қўллаб-қувватлаши билан босқинчи унинг ҳудудидан ракета комлекслари жойлаштириш, Украина ҳудудига зарба бериш ва барча турдаги қўшинлар таъминотини ташкил қилиш учун фойдаланмоқда. Душман қуролли кучлари Беларус Республикасининг аэродром тармоғи ва транспорт инфратузилмасидан ҳам фаол фойдаланмоқда.
Қора денгиз флоти кемалари Қора денгизнинг шимолий-ғарбий қисмида кемалар қатновини ёпиб қўйган.
Полесский йўналишида душман асосий ҳаракатларини разведка ўтказишга ва батареяга қарши курашни ташкил этишга қаратишда давом этмоқда. Муҳим муваффақиятлар йўқ. Жанговар операциялар давомида шарқий ҳарбий округнинг 36-умумқўшин армиясининг бўлинмалари ходимлар ва техникаларда катта йўқотишларга дуч келишди ва захираларни муддатидан олдин жалб қилишга мажбур бўлишди.
Северский ва Слобожанский йўналишларида босқинчилар илгари қўлга киритилган чегараларда ўз ўрнини эгаллашга, қўшинларни қайта тўплашга ва захираларни тўлдиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Душман Изюмдан Славянск йўналиши бўйича ҳаракат қилмоқда. Муваффақиятга эришилмади.
Украина Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан вақтинча душман назорати остида бўлган Херсон аэродромига зарба берилгандан сўнг, босқинчилар омон қолган техникаларни бошқа жойга кўчиришга ҳаракат қилмоқдалар.
16 март куни сутка давомида Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофааси Россия Федерациясининг 10 дан ортиқ ҳаво нишонларини йўқ қилди. Россиянинг учта Су-30см қирувчиси, битта Су-34 қирувчи бомбардимончи самолёти, битта номаълум самолёт, иккита вертолёт ва битта тезкор-тактик учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди. Киев вилояти устидаги осмонда душманнинг Су-25 ва Су-35 самолетлари уриб туширилди.