Россия босқинчи армияси Мариуполни эгаллашга уриниб, катта йўқотишларга учрашда давом этмоқда. 19 март, шанба куни Украина армияси бўлинмалари Россия армиясининг 346-алоҳида махсус кучлар бригадаси қўмондони полковник Подгурскийни қаттиқ яралади. Бу жароҳат РФ Қуролли Кучлари қўмондони ўлимига сабаб бўлди.
Бу ҳақида Facebook ижтимоий тармоғи саҳифасида журналист Роман Цимбалюк маълум килди. Унинг маълумотларига кўра, қўмондон билан бирга яна 82 ҳарбий хизматчи турли даражадаги оғирликда яраланган ва ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси РФ махсус кучлар (спецназ) таркибига кирарди.
Бундан ташқари, Цимбалюкнинг таъкидлашича, олинган маълумотларга кўра, сўнгги бир неча кун ичида 22-алоҳида махсус кучлар бригадаси (Ростов вилояти, Степной посёлкасида жойлашган ҳарбий қисм) таркибига кирган 300 дан ортиқ россиялик ҳарбийлар Мариуполда бутунлай қириб ташланган.