loader
Foto

Мусулмонлар Австралия бош вазирини жавоб беришга чақирдилар

Австралия бош муфтийси Иброҳим Абу Муҳаммаднинг банёнот беришича, бундай сўзлар ислом тарафдорларига қарши «жиддий дискриминация» ҳисобланади. Абу Муҳаммаднинг қўшимча қилишича, мусулмон етакчилари «ўз мажбуриятлари ҳақида эслатишлар ва илтимосларга муҳтож эмас». Муфтийнинг таъкидлашича, айнан хавфсизлик кучлари террористик ташкилотлар билан алоқада бўлган кишини кузатиш бўйича ўз ишларини бажармаган. Эслатиб ўтамизки, 9 ноябрь куни Мельбурнда пичоқ билан қуролланган жиноятчи полициячиларга ҳужум қилган. Ҳукумат бу воқеани теракт деб атади, кейинроқ ИШИД бу ҳужум учун мажбуриятни ўз зиммасига олди.