loader
Foto

Польша Россияни G20 дан чиқариб ташлашни талаб қиляпти

Польша иқтисодий тараққиёт ва технологиялар вазири Пётр Новакнинг айтишича, бу масала ўтган ҳафта Вашингтонда ўтган учрашувларда муҳокама қилинган.

"Учрашувлар пайтида, шу жумладан (АҚШ савдо котиби) Джина Раймондо билан усрашувда биз Россияни G20 дан чиқариб ташлаш тўғрисида таклиф қилдик, у ижобий фикр ва маъқуллаш билан кутиб олинди ва бу масала Президент Байденга топширилиши керак", деди Новак Варшавадаги журналистларга.

Reuters ёзишича, Польшанинг аниқ баёнотига изоҳ бермасдан, АҚШдаги манбалардан бири Россия халқаро меъёрларни бузганлигини ва шунинг учун унинг кўп томонлама форумлардаги ҳаракатлари оқибатларга олиб келиши кераклигини айтди.

Новакнинг қўшимча қилишича, Польша расмийлари коммунистик давлатдан очиқ иқтисодиётга "30 йиллик муваффақиятли ўтиш муносабати билан" Россиянинг ўрнини Польшага беришни таклиф қилишди.

"Бизнинг суҳбатдошларимиз бизнинг позициямизни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ва агар Россияни G20 дан чикариш борасида якдилликка эришиш муаммо бўлиб чиқса, Қўшма Штатлар ушбу клубдан чиқиб, муқобил тузилмани яратишни ўйлаши мумкин", дея қўшимча қилди у.

2014 йил Қрим босиб олинганидан кейин Россия ўша пайтдаги етакчи иқтисодиётлар «Катта саккизиги (G8)» дан чиқарилганди. Бироқ G20 – анча катта гуруҳ бўлиб, унга Ҳиндистон, Хитой, Бразилия ҳам киради ва бу ерда якдилликка эришиш қийин.

Россия Ғарб мамлакатларининг уни глобал иқтисодиётдан ажратишга, хусусан, уни SWIFTглобал банк хабарлари тизимидан узиб қўйиш ва Марказий банки фаолиятини чеклашга қаратилган халқаро санкциялар ҳужумига дуч келди.

Манба: УНН

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР