loader
Foto

Европа Путиннинг ультиматумини рад этганидан кейин Газпром акциялари кескин тушиб кетди

Европанинг асосий давлатлари Кремл раҳбари Владимир Путиннинг етказиб бериладиган "кўк ёқилғи" учун рублда тўлашни талаб қилган ультиматумини рад этганидан сўнг Россиянинг газ монополисти "Газпром" акциялари тез суръатларда арзонлашди.

The Moscow Times маълум қилишича, савдо якунлари бўйича "Газпром" қимматли қоғозлари қиймати 12,2%га пасайди. Пулга чаққанда бу суткасига 732 млрд бўлиб, яқинда намойиш этилган ўсишнинг ҳаммаси йўқотилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия монополистининг қимматли қоғозлари қийматининг пасайиши Европа бозорига "кўк ёқилғи" етказиб беришни камайтириш хавфи билан изоҳланади.

Таъкидлаш жоизки, 23 март куни Путин Газпром экспортининг 70%и уларга тўғри келадиган «дўст бўлмаган мамлакатлар»га газ етказиб бериш учун рублда ҳисоб-китобларга ўтиш учун кўрсатма берди. Кремл раҳбари Ғарб доллар ва еврони "обрўсизлантирди", деб ҳисоблайди.

Европа Иттифоқининг асосий давлатлари Путиннинг ультиматумини рад этиб, унинг талаблари илгари тузилган газ таъминоти шартномалари шартларини тўғридан-тўғри бузиш ва Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга уриниш эканлигини таъкидладилар. Германия канцлери Олаф Шольц, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Словения Бош вазири Янец Янша ҳамда Европанинг бошқа давлатларидан бир қатор расмийлар, хусусан, рублга ўтишга қарши чиқишганди.