Бунинг сабаби шундаки, Мариуполь ва Одесса портлари денгиздан таҳдидларга дуч келишда давом этмоқда.
"Биз Украинани кемаларга қарши ракеталар билан таъминлаш бўйича иттифоқчилар билан маслаҳатлашувлар бошладик. Балки буни амалга оширишда қандайдир техник муаммолар бўлиши мумкин, аммо биз иттифоқчилар билан маслаҳатлашиб, бу борада иш бошлаяпмиз", - дейди расмий.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский НАТО раҳбарларини ўз мамлакатига "самарали ва чексиз" ёрдам кўрсатишга чақирган эди.
Шунингдек, у бутун дунё бўйлаб одамларни Россия тажовузига қаршилик кўрсатаётган мамлакатини қўллаб-қувватлаш учун йиғилишга чақирди.
Қўшма Штатлар Украинага 1 миллиард долларлик гуманитар ёрдам ажратади.
Манба: УНН