loader
Foto

"Россиядаги давлат тўнтариши де-факто бошланди"

“Россиядаги давлат тўнтариши амалда аллақачон бошланган.

Россия ёндашувларни билган ҳолда, мен Шойгунинг юрак хуружига ишонмайман. Буларнинг барчаси бемаънилик каби эшитилади. Шунингдек, катталаштиришда пайдо бўлган Шойгу бу – аслида Шойгу эмас. Герасимов умуман тушунтиришсиз ғойиб бўлди, яъни Бош штаб бошлиғи жим.

Тасаввур қила оласизми, иккаласи ҳам шу вақтда камераларда ўтирганми? Улар бир неча кун кетма-кет эски КГБ анъаналарига кўра сўроқ қилинаётганини. Уларни энди ҳеч ким кўрмаслиги мумкин.

Иккита вариант мавжуд. Ёки “махсус операция” муваффақиятсиз якунланганидан кейин (“ҳамма нарса режа бўйича кетяпти” деган баёнотларга қарамай) Шойгу ва Герасимовга янги стратегия устида ўйлаш учун вақт берилди ва уларда ҳаммаси жойида. Ёки жиноятчиларни қидириш ичкарида бошланди, бундай бўлса, уларнинг ахволига ҳеч ким ҳавас қилмайди.

Дастлаб уй қамоғига олинган ФСБ ходимлари Шойгу ва Герасимовга қарши кўрсатма бериши мумкин эди.

Мени уларнинг ҳеч бири хавотирга солмайди. Мен бу ҳақида ички жараёнлар нуқтаи назаридан ёзяпман. Россия ҳукуматининг ўзида Россия Федерациясида Украинага нисбатан жуда кўп гапиришни яхши кўришадиган давлат тўнтариши содир бўлганда роса кулгили бўларди.

Дастлабки режанинг барбод бўлганлиги ҳақиқатдир. Маълум бўлишича, Россия 21-асрда эскича уруш олиб бормоқда. Улар натижа сифатида эълон қилмоқчи бўлган нарса - "ЛДХР" нинг кенгайиши ҳам юмшоқ қилиб айтганда шубҳали. Россия тактикасига кўра, Россия Федерациясидан жанг қилаётганлар орасида Донбассда туғииб ўсган ва ҳалок бўлганлар кўп. Афтидан, одамларни деярли кўчадан олиб кетишган, уларни олдинга чиқариб, орқаларига қўриқчи отрядлар қўйишган, шунда ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Бундай ёндашув, эҳтимол, нафақат фронтнинг шарқий йўналишида, балки умуман ҳамма жойда шундай.

Биз аввалроқ Россияда рус генерали Валерий Герасимов томонидан ишлаб чиқилган чизиқли бўлмаган уруш (ноҳарбий усуллар ва воситалар ёрдамида стратегик геосиёсий натижага эришиш, яъни махфий дипломатия, иқтисодий босим) бўйича қандайдир мураккаб доктринаси борлигини ёзган эдик. Охир-оқибат, Путин урушни бошлади, ракеталар ва бомбалар билан тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига зарба бера бошлади - Афғонистон ва Чечен урушлари каби. Ўтмиш акс-садолари – амалда”.