loader
Foto

Атеизмнинг ахлоқсизлиги ва Чикатило

-    Одоб-ахлоқ хиссиёти виждондан келиб чиқишини ҳамма жуда яхши билади.

-    Одоб-ахлоқ меъёрлари ақли борлар учундир, яъни бу меъёрлар ақлга мурожаат қилади. Улар ақлдан келиб чиқади.

-    Одоб-ахлоқ меъёрлари доим объектив бўлади ва бу табиат  қонунларининг ажралмас қисми. Бундай қонунларни эса Аллоҳ таоло яратади.

Ҳаммаси оддий



Буларни инкор қилиш учун атеистлар одоб-ахлоқ нормаларининг объективлигини инкор қилиши керак бўлади. Ахлоқий далилни йўқ қилиш учун фақат шу услуб бор холос. Атеистлар бу далилларни йўқ қилиш учун бор кучларини сарф қилишдан тўхтаётганлари йўқ. Бу борада жуда кўп китоблар, мақолалар ёзилди, турли хил назария ва ғоялар илгари сурилди. Ижтимоий тармоқлардан жуда кўп саҳифалар очиб, қўлларидан келган барча ишларни қилиб ётишибди.

Шу  сабаб эътиборларингизга бошқа бир жиҳатга қаратмоқчиман. Амалда одоб-ахлоқнинг объективлигини инкор қилиш биз учун нимани англатади?

Агар ҳақиқий одоб-ахлоқ бўлмас экан, ҳеч қандай амал яхши ёки ёмон деб айтилиши мумкин эмас. Умуман олганда ҳеч қандай амалга яхши ёки ёмон деб баҳо бериб бўлмайди, чунки энди барча амаллар бир хил маънода ҳам яхши ҳам ёмондир. Худди, шу каби жиноятчи ва унинг қурбони ўртасида ҳам фарқ қолмайди. Жиноятчи ҳам қурбони ҳам бир хил маънода ҳақ бўлаверади, чунки уларнинг ўз ахлоқи бор ва ўз ахлоқи бўйича у ўзини ҳақ деб билади. Шундай экан, Чикатило каби маняк қотилларнинг ўзлари ўлдирган қурбонларидан на яхши на ёмон жойи йўқ. Чунки, ҳақиқий одоб-ахлоқ йўқ жойда Чикатило ахлоқидан Тереза момонинг ахлоқи устун бўла олмайди. Уларга кўра, булар орасида фарқ йўқ.

Демак, шундай экан Чикатилони нега жазолашди? У бошқалардан яна нимаси билан ёмон эди? Эҳтимол, сиз у одамларни зўрлаб, сўнг ўлдирар эди, дерсиз. Сизга кўра, бунинг нимаси ёмон? Яхши ва ёмонни фарқлаш критерияси бўлмаса унинг қилмишларини қандай ёмон деб айтиш мумкин? Яхши ва ёмон деган нарса бўлмаса буни қандай биламиз? Шунинг учун ҳам Чикатило кабиларни жазолаш мумкин эмас, уни нимага асосланиб жазоламоқчисизлар?

Жазо беришда адолат бўлиши керак. Адолатсиз равишда жазо бериш мумкин эмас. Агар инсон ёмон нарса қилмаган бўлса унга қандай қилиб адолатсиз жазо бериш мумкин? Одоб-ахлоқ объектив бўлмас экан ҳамда адолат йўқ жойда бировни жазолаш қандай мумкин бўлади? Агар адолат бўлмаса ҳуқуқ ҳам бўлмайди, чунки ҳуқуқнинг асл мақсади адолатни қарор топтиришдир. Ҳуқуқ йўқ жойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ҳам бўлиши мумкин эмас. Яъни, объектив ахлоқий қонунлар йўқ жойда, “ўрмон қонуни” ҳукм суради ва ким кучли бўлса ўша ҳақ бўлиб қолаверади. Ва ҳамма ўзи учун бўлади! Ва ҳеч ким бировни яхши ёки ёмон иш қиляпсан, деб айта олмайди. Энди ҳар ким ўзига манфаат келтирадиган ишни қилади, бу энг рационал услуб ҳисобланади. Агар бировни ўлдириш манфаатли бўлса, демак у ўлдирилади, агар шаҳват ошиб-тошиб кетса, зўрлайверади. Агар зўрлаш ва ўлдириш завқ берса, марҳамат, асосий нарса ўз қурбонларингдан кучли бўлсанг, бас, етарлидир. Ва ҳеч кимда ҳеч қандай ҳуқуқ бўлиши мумкин эмас! Чунки ҳуқуқнинг негизи бўлган адолатнинг ўзи йўқ. Мана шу нарса одоб-ахлоқнинг объективлиги йўқлигига мисолдир.

Атеизм қанчалик рационал, илғор ва илмийга ўхшаб кўринишга ҳаракат қилса ҳам унинг асли шудир. Атеизм ҳар қандай ёвузликни яхшилик билан тенг ҳисоблайди. Мана шу нарса унинг энг асосий ва ҳавфли нуқтасидир. Атеизм энг ахлоқсиз таълимот бўлиб, у Чикатило каби қотилларни виждонли одамлар билан бир қаторга қўйади.

Оддий бир нарсани яхшилиб билишимиз керак: Худо йўқ дейилган жойда ҳақиқий одоб-ахлоқ ҳам бўлмайди, Худони инкор қилганлар одоб-ахлоқни ҳам инкор қилган бўлади. Худони инкор қилиб, ҳақиқий одоб-ахлоқни инкор қилмаслик мумкин эмас. Агар сиз атеист бўлган ҳолда ўзингизни виждонли деб ҳисоблайдиган бўлсангиз ҳам қайсидир бирини танлашингиз керак бўлади. Яъни, Худони тан олишингиз лозим ёки бедин бўлиб Чикатило каби аблаҳ ва ифлослар тарафидан жой олинг...

Барибир биттасини танлаш керак!

Интернет маълумотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади

----



Чикатило 1978 йилдан 1990 йилларгача 56 та одамни ўлдирган. Уни милиция узоқ вақт қўлга тушира олмаган. Бу қилган жиноятлар бошқа одамлар бўйнига қўйилиб икки-уч одам отилиб кетган... Сўнг қўлга тушган, атеистлиги ҳам маълум бўлган.