loader
Foto

Рамазон ойида кафемни кундузи очишим мумкинми?

Жавоб: Рамазон ойи барча мусулмонлар учун энг муқаддас ойдир. Бу ойга ҳар бир мўмин ҳурмат кўрсатиши керак. Рўза тутмаслиги мумкин бўлган киши ҳам, масалан, сафарга чиққан одам ёки ҳайз вақтидаги аёл киши ҳам, рўза вақтида бошқа одамларнинг олдида овқат емаслиги керак.

Агар сиз Рамазон ойида кафе ёки ресторанни очиқ тутсангиз, у ерда рўза тутмаслик ҳуқуқига эга бўлганлар билан бир қаторда уни тутмаслик учун узрли сабаблари бўлмаганлар ҳам овқатланишлари мумкин, шунинг учун сиз жуда эҳтиёт бўлишингиз керак.

Бироқ, Рамазон ойида сафарга чиққан одамларга ва рўза тутиш фарз бўлмаган мусулмонларга, шунингдек, болалар ва мусулмон бўлмаганларга озиқ-овқат сотиш учун кафе ёки ресторанни очиқ тутишнинг ёмон жойи йўқ. Шу билан бирга, рўза тутиши вожиб бўлган ва уни тутмаслик учун узрли сабабларга эга бўлмаган кишига озиқ-овқат сотиш ман этилади. Чунки гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир.

Манба: islam-today.ru

Абу Муслим таржимаси