loader
Foto

Туркиялик хайриячилар Ўзбекистонда ёрдам тарқатишни тугатишди

Туркиянинг икки ташкилоти ходимлари томонидан Бухоро, Тошкент ва Самарқанддаги кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатилди.

Жами 3500 нафар эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат посилкалари тарқатиш ташкил этилди. Озиқ-овқат посилкаларида ун, сариёғ, шакар, гуруч, макарон ва чой каби асосий маҳсулотлар бор эди.

Хусусан, TDV бош директори ўринбосари Меҳмет Эгинч, DİTİB шахсий котиби ва мувофиқлаштириш бўйича менежери Алааттин Салчик ҳамда кўнгиллилар Бухоронинг икки хил жойида муҳтожларга ёрдам тарқатишда иштирок этди.

TDV ва DİTİB ходимлари ногиронларга ҳам ёрдам беришни унутмадилар. Ушбу ташаббуслар доирасида, хусусан, кўриш, эшитиш борасида ва бошқа жисмоний нуқсонлари бўлган шахсларга ёрдам кўрсатилди.

Тошкентда ёрдам тарқатиш Ҳазрати Имом (Хаст-Имом) диний мажмуаси ҳудудида ва Занги-Ота қабри қошидаги ёдгорлик мажмуаси ҳудудида ташкил этилди. Бу ерда тошкентлик кам таъминланганларга озиқ-овқат посилкалари топширилди.