Яқинда беш мингдан ортиқ озарбайжонлар насронийликни қабул қилдилар
Озарбайжонда насронийликни тарқатиш билан шуғулланадиган гуруҳлар маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Республикада насронийликни қабул қилган беш мингдан ортиқ озарбайжонлар мавжуд. Насронийлик нафақат вилоят марказларида, балки қишлоқларда ҳам қабул қилиниши характерлидир.
50 та грузин мусулмонлари насронийликни қабул қилдилар
Янги қурилган Авлиё Георгий черкови жойлашган Аджариянинг Кедский тумани Зваре қишлоғида шанба куни Аджара тоғларида яшовчи 50 га яқин грузин мусулмонлари чўқинтирилди. Насронийликни қабул қилган ажарийларнинг сўзларига кўра, улар ўз танловларини ихтиёрий равишда танладилар, ота-боболари бир пайтлар исломни қабул қилганига қарамай, ўзларини ҳар доим насроний деб ҳисоблашган. Бу Ажариядаги мусулмонларнинг биринчи марта бундай оммавий чўқинтирилиши эмас: деярли ҳар йили ўнлаб мусулмонлар насронийликка ўтадилар.
Беслан мактабидаги террор ҳужумидан сўнг Шимолий Осетиянинг кўплаб мусулмонлари насронийликни қабул қила бошладилар
Беслан террористик ҳужумидан сўнг Шимолий Осетияда мусулмонлар сони камайишни бошлади – тобора кўплаб ислом издошлари чўқинтирилмоқдалар.
"Осетиядаги Исломий позициялар анча заифлашди. Террор ҳужумидан кейин кўплаб тирик қолган фарзандлари ва омон қолмаганларнинг ота-оналари илгари ўзларини мусулмон деб ҳисоблаганларига қарамай, чўқинтирилган бўлсалар, нима дейиш мумкин", деб ёзади "Версиа" газетаси. Нашрнинг эслатишича, ўлган бесланликлар, жумладан, мусулмонлар православ маросимига кўра дафн этилган ва уларнинг яқинларидан ҳеч бири эътироз билдирмаган.
Бесландаги террор хуружидан сўнг халқ томонидан сайланган мустақил диний етакчилар ишдан четлатилди, бу эса Республикадаги исломнинг аҳволига таъсир кўрсатди, деб ёзади газета. Ҳатто Владикавказдаги Осетиянинг асосий масжиди ҳам, миш-мишларга кўра, тез орада ёпилиши мумкин.
2012 йилги мақоладан
Абу Муслим таржимаси