Украина ҳарбийлари Россия Федерациясининг Қора денгиз флотининг флагмани, "Москва" деб номланган ракета крейсерини иккита Нептун ракетаси билан денгиз тубиглар муқаддас тумори, яъни реликвияси ҳам сақлай олмади.
У ҳақида ўзининг Telegram блогида россиялик машҳур журналист Александр Невзоров ёзди.
"Путиннинг Москва крейсери флотининг мағрурлиги билан жуда кулгили воқеа боғлиқ. Путиннинг адмираллари "Москва"нинг дахлсизлигига мутлақо амин эдилар. Шунинг учун крейсер Украина ракеталари етиб бориши мумкин бўлган хавфли зонага чиқди. Ва бу аниқлаш тизимлари, акс эттириш, ушлаш ва бошқалар ҳақида эмас. Қора денгиз флоти қўмондонлиги бир дона матоҳнинг мўжизавий кучига ишониш ҳақида буйруқ олди", - дейди Невзоров.
Унинг таъкидлашича, 2020 йилда "Москва" насроний ёдгорлиги - Исо алйҳиссалом хочининг бир қисми бўлган "сеҳрли пайраҳа" билан "қуролланган" экан. Россия ҳукумати уни сотиб олишга космик суммани сарфлади, яъни 40 миллион доллар.
"40 миллион долларлик пайраҳа, сизга маълум бўлганидек, иш бермади ва крейсер билан бирга денгиз тубига йўл олди", деди Невзоров.
Расулуллоҳдан (с.а.в.) ривоят қилинган ҳадисларда қуйидагича айтилади: «Аллоҳга суяниш ўрнига бошқа сеҳру жоду, туморларга ихлос қўйган кишини Аллоҳ ўз ҳолига ташлаб қўяди (яъни, ёрдам бермайди)», «Азайимхонлик, тумор тақмоқлик ва сеҳр-жоду билан шуғулланмоқлик Аллоҳга ширк келтириш билан баробардир».