loader
Foto

Лавров: МДҲ давлатлари Ғарбнинг тарихни қайта ёзишга уринишларига қарши курашади

"Мен иккинчи Жаҳон уруши, Улуғ Ватан уруши тарихини сохталаштиришга уринишлар билан боғлиқ вазифаларни таъкидлайман. Биз бундай уринишларга қарши курашиш билан шуғулланадиган тарихчилар комиссиясини туздик", деди у.

Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Европа ва чегарадош мамлакатларида нацизмга қарши курашчиларнинг "тарихни қайта ёзишга, қаҳрамонликларни ўчириб ташлашга қаратилган кампаниялар мавжуд". "Албатта, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг уддасидан чиққан масъулиятли давлатлар ва мамлакатлар сифатида биз бунга йўл қўймаслигимиз керак", - деб таъкидлади Лавров.