loader
Foto

Эрдўған Ал-Ақсо масжидига босқинни кескин қоралади

Туркия президенти бу ҳақда Тwиттер’даги расмий саҳифасида хабар берди.

Суҳбат чоғида Туркия раҳбари яҳудий ақидапарастларининг Исроил политсияси кузатувида босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб киришини кескин қоралади.

Эрдўған Исроил ҳужумлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Маҳмуд Аббосга ҳамдардлик билдирган ва жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилаган.

“Суҳбатимиз чоғида мен жаноб Аббоснинг эътиборига Исроилнинг Ал-Ақсо масжидидаги мўминларнинг ишларига аралашувини кескин қоралашимни ҳамда Ал-Ақсонинг мақоми ва маънавияти билан боғлиқ иғво ва таҳдидларга қаршилик кўрсатишимизни айтдим”, деб ёзган Президент Эрдўған.

Президент шунингдек, Туркия ушбу адолатли курашида Фаластинни қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.

Туркия давлат раҳбарининг таъкидлашича, мусулмонлар зиёратгоҳи атрофидаги сўнгги ҳодисалар Фаластиннинг барча қаршилик гуруҳлари ўртасида бирлик ва келишувга эришиш йўлида янада қатъийроқ қадамлар ташлаш зарурлигини эслатмоқда.

Туркия Президенти Фаластин давлат раҳбарига миллий бирликни қуриш жараёнидаги вазминлик ва соғлом фикрли раҳбарлик учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиш жоизки,  15 апрел куни Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида фаластинликлар ва Исроил политсияси ўртасида тўқнашув юз берди. Бунга Исроил политсиясининг муқаддас зиёратгоҳ ҳудудига бостириб кириши сабаб бўлди.

Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланади.