loader
Foto

Афғон масжидидаги портлаш тўрт кишини ўлдирди

Афғонистоннинг Мозори Шарифдаги масжидда портлаш тўрт кишини ўлдирди.

"Шимолдаги шаҳар Мозори-Шарифда масжидда юз берган портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди",—дейилади Твиттер хабарида.

Аввалроқ Кобулда валюта айирбошлаш шохобчасида портлаш содир бўлган, натижада камида 20 киши жабрланган эди.

Ҳодисага одамларга отилган граната сабаб бўлган.