loader
Foto

Ҳиндистонда мусулмонларнинг уйлари бузилмоқда

Мусулмонларнинг муқаддас ойи ҳиндуларнинг Рам Навами фестивалига тўғри келди, шу сабабли масжид яқинида баланд овозли мусиқали карнайлар ўрнатилди.

Ибодатга келган диндорлар жўр бўлаётган мусиқадан норози эканликларини билдиришган, бироқ бу гапга муносабат агрессив бўлиб, масжид яқинида тўқнашувлар келиб чиққан.

Кўп ўтмай, худди шу маҳалладаги бир неча мусулмон оилаларининг уйлари ҳам бузиб ташланди. Amnesty International ташкилотига кўра, маҳаллий ҳукумат шу йўл билан диний озчилик вакилларига сабоқ беришга қарор қилган, гарчи жабрланган оилаларнинг аксарияти камбағал бўлсада.