loader
Foto

Рамазон ҳайити 2 май куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни шу йил 2 май, душанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.



Бундан келиб чиқадики, мўмин-мусулмон халқимиз Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади:

- 30 апрел – одатий дам олиш куни (беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);

- 1 май, якшанба – одатий дам олиш куни (барча учун);

- 2 май, душанба – Рамазон ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);

- 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун);

- 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни (барча учун).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати