loader
Foto

Садир Жапаров: "Ўлмас полк"ни тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

"Тарихини билмаган халқнинг келажаги йўқ" деган нақл бор. Шунинг учун тарихимизни унутмаслигимиз керак. Улуғ Ватан урушида СССР таркибига кирган 15 республика, шу жумладан Қирғизистон ҳам қатнашди. Ўша урушга 365 минг ота-бобомиз кетган. Уларнинг 100 мингдан ортиғи қайтиб келмаган.

Уларнинг миллионлаб неваралари ҳозир мамлакатда истиқомат қилмоқда. Улар ҳар йили 9 майни нишонлайдилар, шунингдек, «Ўлмас полк»нинг бир қисми сифатида пиёда юришади. Шунинг учун уларга бу юришни тақиқлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Менга келсак, ўтган йиллардагидек "Мангу олов" пойига гул қўяман, уруш фахрийлари билан учрашаман, аждодларимизнинг қаҳрамонликларига ҳурмат ва хотиралар бағишлайман", — деб ёзди Жапаров ижтимоий тармоқларда.