loader
Foto

Урдун қироли Россия Суриядан қўшинлари олиб чиқаётганини айтди

Бу Россия ҳарбий хизматчиларининг Суриядан Украинага кўчирилиши ҳақидаги хабарларнинг биринчи расмий тасдиғи бўлди.

"Биз ҳар бир инсон янги, олдинга силжиган Яқин Шарқнинг бир қисми бўлишини истаймиз, аммо бу осон жараён эмас. Биз чегарадаги мунтазам ҳужумлар билан шуғулланишимиз керак ва уларнинг ортида ким турганини биламиз", - дея монархнинг сўзларини келтиради Jerusalem Post сайти.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Сурия жанубида бўлиши барқарорлаштирувчи омил бўлган, аммо Эрон келиши билан вазият ёмонлаша бошлаган.

"Афсуски, айни вақт вазиятнинг кескинлашишига гувоҳ бўлаётган бўлишимиз мумкин", - дейди у.