loader
Foto

Йил охиригача кутиб ўтиришмади. Полша Россия газидан бутунлай воз кечди

Бу ҳақида 23-май куни Полша иқлим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Анна Москва Твиттерда маълум қилди.

"Россиянинг Украинага қарши тажовузи Полша ҳукуматининг Россия газидан бутунлай мустақил бўлиш мажбуриятини тасдиқлади. Биз ҳар доим Gazprom ишончсиз шерик эканлигини билганмиз", деб ёзди у.

Қарорни Полша ҳукуматининг стратегик энергетика инфратузилмаси бўйича вакили Питер Наимский ҳам тасдиқлади. Унинг аниқлик киритишича, Полша ҳукумати 13 май куни Россия ҳукумати билан 1993 йилда имзоланган келишувни бузиш тўғрисида қарор қабул қилган. "30 йилдан кейин Полша ва Россия ўртасидаги газ саноатидаги муносабатлар тўхтатилганини қайд этиш мумкин", деди Наимский Полша радиосида.

Полша йил охирида етказиб беришдан воз кечишни режалаштирган. 2022 йилга мўлжалланган шартномага кўра, Полша Россиядан 10 миллиард кубометргача газ олиши мумкин эди.

Хабар қилинганидек, Gazprom апрель ойида ёқилғи учун рублда тўлов рад қилинганидан сўнг Булгаргаз (Болгария) ва PGNiG (Польша) компанияларига газ етказиб беришни тўхтатди.