loader
Foto

Яманда тинчлик қарор топадими?

Уларга фақат исёнчилар ҳужум қилган ҳолатдагина жанговар операцияларни давом эттиришга рухсат берилди. Ўқ отишни бир тарафлама тўхтатиш ҳақида қарор БМТ раҳбарияти шафелиги остида режалаштирилган сулҳ музокаралари арафасида халқаро даъватларга жавобан қабул қилинди. Жорий йил охирида Швецияда бўлиб ўтиши режалаштирилган музокаралар уч йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келаётган урушга якун ясаши кутилмоқда.

Исёнчилар томонидан қувиб юборилган Яман президенти Мансур Хадий уруш тинка-мадорини қуритган мамлакатда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказиш ҳақида БМТ ғоясини қўллаб-қувватлади, «жанг майдони»ни, чунончи: исёчилар қўлида қолаётган Ходейда порт шаҳрини сулҳ жараёни қандай боришидан қатъи назар, тозалашга ваъда берди. «Яман халқининг Ходейдани озод қилиш учун жанг қилиши муқаррар, тинчлик бўлса ҳам, уруш бўлса ҳам», - деди Мансур Хадий.

Қувғиндаги Яман президентининг тинч йўл билан тартибга солишга қаратилган БМТ ҳаракатларини йўққа чиқариши мумкин бўлган шарҳлари ахборот маконида унинг асосий иттифоқчиси бўлган БАА йил охирида Швецияда бўлиб ўтадиган сулҳ музокаралари ўтказиш бўйича БМТ режасини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилганидан сўнг пайдо бўлди.

Ўз томонидан, яманлик исёнчи-хусийлар БМТ чақириғига жавобан душанба куни Саудия Арабистони томонидан бошқарилаётган коалицияга қарши учувчисиз учиш қурилмалари орқали ҳужумлар ва ракета зарбаларини тўхтатишини маълум қилди.

Хусийлар томонидан отилган ракеталар Саудия Арабистони пойтахти ар-Риёд яқинида, Макка атрофида ва Aramco нефть гигантига тегишли объектлар яқинида портлаган. Хусийларнинг  ракета ҳужумларини Дубай ва Абу-Дабидаги йирик халқаро аэропортларга қарши амалга оширгани ҳақидаги маълумотлари Амирликлар ҳукумати томонидан инкор қилинган. Агар хусийлар бу қадамни қўядиган бўлса, бу ўн минглаб яманликлар ҳалок бўлган ва 18 миллион аҳоли очарчилик ёқасига келиб қолишига сабабчи бўлган тўқнашувнинг ўсишига йўл қўмаслик йўлида амалий ҳаракат бўлади.

Хусийлар баёноти БМТ элчиси Мартин Гриффитснинг урушаётган томонларни музокараларга жалб қилиш бўйича қизғин ҳаракатларидан сўнг янгради. Хусийлар Олий инқилоб қўмитаси раиси унинг гуруҳлари барча ҳарбий операцияларни тўхтатиш ва тугатишга тайёрлигини билдиришига умид қилиши ҳақида ёзди.

Исёнчилар раҳбари «босқинчи мамлакатлар»ни босқинчилик ва қамал ҳаракатларини давом эттириш учун ҳар қандай асослардан маҳрум қилиш учун ракеталар ва учувчисиз учиш қурилмалари учиришни тўхтатишга чақирди. «Хусийлар адолатли ва ўзаро ҳурмат асосида тузиладиган сулҳга эришиш учун барча ҳарбий операцияларни тўхтаишга тайёр бўлишлари лозим», - деди хусийлар раҳбари.

Ўз навбатида, Мартин Гриффитс БМТ Хавфсизлик Кенгашида Яманда урушаётган томонлар давом этиб келаётган тўқнашувларни тинч йўл билан тартибга солиш тарафдори эканлиги ҳақида жиддий баёнот бергани ҳақида маълум қилди.

Наҳотки Яман осмонида тинчи ҳаёт шафақи кўзга ташланмоқда? Буни вақт кўрсатади. Яманда тинчлик ўрнатиш борасида бундан олдинги барча ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланганди.

Масалан, сентябрь ойида Гриффитс хусийлар ва ҳукумат тарафдорлари бўлган кучларни музокаралар столига ўтказиш борасида биринчи ҳаракатни амалга ошириб кўрганди. Бу уриниш барбод бўлди, чунки исёнчилар Женевада музокараларда иштирок этишдан бош тортди. Бунга ярадор хусийларни хорижга эвакуация қилишга рухсат бермаган Саудия Арабистони сабабчи бўлди.

Женева музокаралар муваффақиятсизликка учрагач, ҳукумат тарафдори бўлган кучлар Ходейда шаҳри ва портига ҳужум бошлади. Низонинг кескин авж олиши рўй бериб, бу жаҳон ҳамжамиятининг  Ямандаги урушга эътиборини кучайтирди, чунки озиқ-овқат ва инсонпарварлик ёрдамининг 70 фоизи Қизил денгиз орқали шу портга келтирилади.