loader
Foto

Швеция ва Финляндия 10 та шартга рози бўлса, Туркия уларнинг НАТОга қўшилишига рухсат беради: ОАВ рўйхатни эълон қилди

- Иккала мамлакатга ҳам террористик ташкилотларга, шу жумладан РПК (Курдистон ишчилар партияси), DHKP/C (Инқилобий халқ озодлик партияси-фронт), DAESH (Исломий Давлат), FETO (Гулен ҳаракати) ва уларнинг филиалларига қарши курашда Туркияни қўллаб-қувватлаш таклиф қилинди.

- "Террористик ташкилотларни қўллаб-қувватловчи" Швеция ва Финляндия терроризмга қарши курашиш учун зарур ҳуқуқий нормалар ва ҳуқуқий инфратузилмани яратиши керак.

- РПК гуруҳларининг ўз мамлакатларидаги ваколатхоналари ёпилиши ва уларни очишга уринишларнинг олдини олиш кераклиги таъкидланди.

- Икки мамлакатда FETÖ фаолият олиб боришига рухсат бермаслик, тегишли веб-сайтлар ва оммавий ахборот воситаларини ёпиш таклиф қилинди.

- Экстрадиция қилиш, активларни музлатиш ва терроризм билан боғлиқ уюшмаларни ёпиш талаблари қондирилиши кераклиги таъкидланди.

- Швеция ва Финляндияда терроризм билан боғлиқ шахсларни чиқариб юбориш ва экстрадиция қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

- РПК ва DHKP/C каби террорчи ташкилотларнинг байроқлари билан намойишларга йўл қўймаслик кераклиги билдирилди.

- Иккала давлатдан Туркия билан разведка маълумотлари алмашиниш сўралган.

- Иккала мамлакатдан ҳам Туркия мудофаа саноатига қўйилган чекловларни бекор қилиш сўралган.

- Шунингдек, Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлса, бу мажбуриятларни бажариши лозимлиги билдирилди.

УНН ёзишича, ўтган ҳафтада Туркия президентининг маслаҳатчиси Фахреттин Алтун Швециянинг Dagens Nyheter газетасига Финляндия ва Швеция НАТОга аъзолик ҳақида музокаралар олиб борадиган ҳеч нарса йўқлигини айтганди.

Швеция ва Финляндия терроризмни қоралаши ва Анқара билан ҳаракатларни мувофиқлаштириш имкониятини олқишлашини айтган.

Швеция ва Финляндия 18 май куни НАТОга аъзо бўлиш учун расман мурожаат қилишди. Ушбу қарорга Россиянинг Украинага қарши 24 февралда бошланган уруши сабаб бўлган. Альянснинг анчадан бери аъзоси бўлган Туркия уларнинг аъзолик аризаларига эътироз билдириб, мамлакатларни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани учун танқид қилмоқда.