loader
Foto

ОАВ: Финляндия ва Швеция май ойида НАТО аъзолигига ариза топширади

Нашр таъкидлаганидек, Швеция ҳукумати Финляндияга биргаликда бир кунда НАТОга киришга тайёрлигини эълон қилишни таклиф қилган. Агар Швеция ҳукумати аъзолик тўғрисида қарор қабул қилишга тайёр бўлса, бу Финляндияга тўғри келади.

Iltalehti эслатишича, Финляндия Президенти Саули Нийнисте қирол Карл XVI Густавнинг таклифига биноан 17-18 май кунлари Швецияга расмий ташриф билан боради. Бироқ, Швецияда ташқи сиёсат қирол томонидан эмас, балки ҳукумат томонидан бошқарилади. Шу сабабли, газетанинг ёзишича, яна бир давлат йиғилиши алоҳида режалаштирилган бўлиб, унда Финляндия ва Швеция давлатлари раҳбарлари учрашиб, мамлакатларнинг НАТОга киришга тайёрлигини эълон қилишлари мумкин.

Журналистларга кўра, Финляндия ва Швециянинг НАТОга аризалари 16 майдан бошланадиган ҳафтада эълон қилинади.