loader
Foto

Россия мусулмонлари пешволари урушдаги босқинчилар ҳаққига дуо қилишга чақирди

«Президентимиз Владимир Путин мусулмонлар ҳақида махсус операцияда қатнашаётган жасур аскарлар ҳақида айтганидан яхшироқ бир нарса айта олмайсиз. Ўз номимдан шуни қўшимча қилишим мумкинки, (босқинчи) йигитларимизга дуо билан ёрдам бериш керак, керак бўлса, ҳар қандай ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш зарур. Диндошлар ва ватандошларни четда турмасликка чақираман. Биз бирга эдик ва бирга бўламиз», - деб мусулмонларга мурожаат қилган Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раҳбари Исмоил Бердиев.

Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари Албир Крганов Украинадаги воқеалар вилоят муфтиятлари раҳбарлари, шунингдек, мўминлар ва ҳарбий хизматчиларнинг қариндошлари ва дўстлари билан учрашувларда муҳокама қилинаётганини таъкидлади.