«Собиқ Украина ССР ва собиқ Украинанинг Россия армияси назорати остида қолмайдиган ҳар қандай бўлаги, нима ва ким томонидан ваъда қилинганидан, имзоланганидан қатъи назар, денацификация қилинмаса ва демилитаризация қилинмаса, бу ҳудуддан ракеталар учади, бу ҳудуддан диверсантлар чиқади, буни ҳатто эси пастлар ҳам билади», - деди Сатановский.
Шу боис, сионистнинг фикрича, урушни фақат Россия армияси Украина-Польша чегарасида назорат ўрнатгандагина тўхтатиш мумкин. Худди шу нуқтаи назардан яна бир мусулмонлар кушандаси генерал Владимир Шаманов сўзга чиқиб, Украинани тинчлантириш, уларни "денацификация ва демилитаризация операцияси" деб атайдиган бўлсак, 10 йилга чўзилиши мумкинлигини айтди.
Аслида, Украинанинг ўзи Россия қўшинлари ҳеч бўлмаганда 24 февралдаги чегараларни тарк этмагунча жанг қилиш ниятида, ўз ҳудудларининг янги қисмини босиб олишга рози бўлмайди. Аммо бу исломофоб маньякларнинг каннибалистик муносабатига эътибор қилинг. Улар украиналикларнинг азоб-уқубатларига аҳамият бермайдилар - улар ўн йил давомида, худди ҳозир бўлаётганидек, ҳар куни юзлаб россияликларни урушда бурдалашга тайёр, санкциялардан билвосита йўқотишларни ҳисобга олмаганда бу урушга юзлаб миллиардлаб тўғридан-тўғри харажатлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Айни пайтда бу урушда энг катта йўқотишлардан бири мусулмон ҳудудларига тўғри келади. Яъни, илгари Шаманов Чеченистонни тинчлантирган бўлса, уни руслардан иборат тўп еми билан тўлдирган бўлса, энди улар Украинани кавказ ва татар-бошқирд тўп еми билан тинчлантиришни режалаштирмоқдалар. Биздаги баъзи муллалар ҳам Путин сиёсатини оқлаб, Путин тарафида туришимиз, ЛГБТга қарши курашишни англатишни айтиб, Путин армиясига ёлланма аскар бўлишга тарғиб қилишмоқда. Баъзи муллалар эса, бу урушни жиҳод ҳам деб айтди.
Россияда яшовчи кавказликлар, татарлар, бошқирдлар - бу сизнинг фарзандларингиз учун айнан шундай истиқболми? Агар бундай бўлмаса, ҳеч бўлмаганда норозилик ва саволлар
беришни бошлаш вақти келмадими, бу сизга нима учун керак?