«Бу инсон - шайх Аҳмад Дийдот, минглаб ёшларни илҳомлантирди. Мен ҳам уларнинг бириман. Биз оз бўлса-да, бошимизни кўтариб, оёққа туришга муваффақ бўлдик». Доктор Закир Найк
Улуғ қаҳрамонимиз Аҳмад Дийдотнинг тарихи 1918 йили Ҳиндистоннинг Сурат штатидаги Тадкешвар шаҳридан бошланади. Отаси Ҳусайн Қосим Дийдот, онаси - Фотима. Отаси қишлоқ хўжалиги ишлари билан машғул бўлиб, онаси ҳам унга ёрдамлашарди. Аҳмад Дийдот 9 ёшлигида оғир турмуш шароитидан оиласи билан Жанубнп Африкага кўчиб кетадилар. Кўчиб келганига кўп ўтмай, онаси вафот этади. Шундай қилиб, у Дурбан шаҳрида истиқомат қила бошлайдилар. Отаси деҳқончиликдан тикувчиликка ўтади. Аҳмад Дийдот 1934 йили ўрта мактабнинг олтинчи синфини тамомлагандан сўнг, ўқишни ташлаб, отасига ёрдам беради. Аввал дўконда туз сотиб, сўнгра мебел фабрикасига ишга киради.
Ушбу буюк Исломий шахснинг шаклланишига насоролар ўзлари сабабчи бўлганини эшитиб, ҳайратга тушишингиз мумкин. Аҳмад Дийдот Ислом таълимоти ҳақида ҳали ҳеч нарсани билмаган ёш бола эди. Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида, у ишлаган дўконга насронийлар келиб, уни жиғига тегиб, турли саволлар беришар эди. Мисол учун.
«Сенинг пайғамбаринг Мууаммад Қуръонни Таврот ва Инжилдан кўчириб олганини биласанми? Пайғамбарингни кўп хотини бўлганини биласанми? Сенинг пайғамбаринг динини қилич ёрдамида тарғиб қилганидан хабаринг борми?» Аҳмад Дийдот уларнинг мақсади нима эканлигини билган ҳам эмас. Лекин уларнинг сўзларидан миллатчилик қилиб камситишгани ҳар кимга аён. Аввалига насронийларни қилмиши Аҳмадни ғазабини қўзғади. Аммо кейинчалик у ҳақиқатдан воқиф бўлиш учун ўқиш, илм олиш кераклигини тушуниб етди. Сўнгра қўлига тушган китобларни ўқий бошлади. Шаҳар кутубхонасига бориб, кўплаб китоблар ўқиди. Тарих, адабиёт, физика, механика ва бошқа фанлар бўйича кўпгина билмаган нарсаларини ўрганди. Сўнгра насронийлик ҳақида, уларнинг китоблари, тарихи ва фалсафасини изоҳлари билан ўрганиб чикди. Шундай қилиб, у кутубхонадаги китоблар, газета ва журналлар ҳамда ҳужжатларни ҳаммасини ўқиб чиққан!
Аҳмад Дийдот салоҳиятли, дунёқараши кенг ва кучли нотиқлардан бўлиб вояга етади. У туз сотган дўконида, бир қанча йиллар аввал берилган саволларга жавоб берадиган вақт келди. У Қуръони каримнинг суралари ва оятларини рақамигача ёд олиб, Матфей, Марк, Лука ва Юқҳанно деб аталган тўртала инжилни ҳам ўрганиб чиққан. Руҳонийлар Аҳмад Дийдот билан учрашишдан қўрқишиб, дўконга ҳам келмай қўйишган. Аҳмад Дийдот уларни черковларига бориб, дам олиш кунларини кутадиган бўлди.
Кунларнинг бирида Аҳмад Дийдот ҳаётини ўзгартирадиган китобга дуч келади. У ҳинд олими Раҳматуллоҳ Умавийнинг «Изҳорул Ҳақ» деган китоби эди. Шайх у китобида ҳозирги даврнинг насронийлари билан баҳс-мунозараларни фақат ақлга тўғри келувчи тамойилларини ёзган эди. Аҳмад Дийдот насроний руҳонийлари билан баҳс-мунозараларда мунтазам қатнашар, шу билан бирга моҳир даъватчи маҳоратини ривожлантирар эди. Сўнгра Инжил олимлари билан динлар ўртасида турли масалаларни муҳокама қилиш учун шаҳарма-шаҳар кезиб юрар эди. Шундай қилиб, унинг номи бутун дунёга овоза бўлади. Одамлар Қуръон ва Инжилни саҳифаларигача ёд олган инсон ҳақида бир-бирларига айтардилар. Шайх Аҳмад Дийдот Ислом оламидаги энг кучли нотиқлардан бўлган. Насронийларни Исломга чақириб, улар билан мунозара қилиш учун беш қитъани кезиб чиққан.
Шайх Аҳмад Дийдот Исломга даъват қиларкан, замонавий техника аппаратларидан фойдалангани учун, унинг очиқ даъватлари, баҳс-муно-заралари бутун дунёга, жумладан, Индонезиядан Сенегалгача тарқал-ган. Ҳозирда унинг кўпчилик видеолари Yои Тиbе каналидан жой олган.
1996 йили шайх Аҳмад Дийдотнинг мия қон томирларини сиқили-ши туфайли, шифокорлар уни узоқ сафарга чиқмаслигини айтадилар. Лекин бу улуғ мусулмон Исломни тарғиб қилиш учун 80 ёшга кирса ҳам Австралияга бориб маърузалар ўқиб, бутун штатни айланиб чиқади. Сўнгра инсульт бўлиб, кўзидан бошқа ҳамма аъзоси ҳаракатдан тўхтаб, тўшакка михланиб қолади. Шунда ҳам умидсизликка тушма-ган олим, кўзи орқали ўзи туз сотган дўконда ўз фаолиятини давом эттириб, дунёни ҳар тарафидан келган зиёратчилар ва ўқувчиларига ўз сўзини етказиш учун ёруғлик панелидан фойдаланган.
2005 йили 8 августда душанба куни (ҳ. 1426 й. 3 ражаб) Ислом ум-мати яна бир улуғ инсонидан жудо бўладилар. Жанубий Африка арсло-ни шайх Аҳмад Дийдот бу фоний дунёдан боқий дунёга сафар қилади Аллоҳ таоло у зотни Ўз раҳматига олсин!
Турбонийнинг "Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан (Туркия)