Вазирлик маълумотларига кўра, асосий олтин конлари мамлакат шарқидаги Бусра ва Караможа, шунингдек марказдаги Касанда ва ғарбдаги Бушеньи ҳудудларида аниқланган. Геологлар таркибида олтин миқдори катта бўлган жинсларнинг умумий ҳажмини 31 млн тоннада, қазиб олинган қимматбаҳо металлни эса 320 минг тоннада баҳолайдилар. Жорий нархларда унинг ишлаб чиқаришидан кутилаётган якуний даромадлар тахминан 20 трлн долларга баҳоланмоқда. Wagagai компанияси шу йил охирида Бусиада олтин қазиб олиш ва қайта ишлашни бошлайди, кунига 5000 кг олтин қуймаси чиқариш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Угандада олтин қазиб олиш бўйича бюджет даромадлари 2025 йилда бошланиши керак бўлган нефть конларини эксплуатация қилишдан олинадиган даромаддан ошади, деб хабар беради ТАСС.