loader
Foto

Аллоҳ таоло Ўзбекистонга умумий захираси 6,7 млрд кубометр бўлган иккита янги нефт конини берди

Янги конлар "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Давлат геология қўмитаси мутахассислари томонидан биргаликда муваффақиятли амалга оширилган комплексли чора-тадбирлар натижасида аниқланди.

Батафсил таҳлил асосида "Мойқудуқ" ва "Янги Тегирмон" конларида чуқурлиги 2670 ва 2140 метр бўлган 1-сонли биринчи қудуқлар қисқа вақт ичида муваффақиятли бурғуланди.

Табиий газ учун истиқболли қудуқ қатламлари унумдорлигини баҳолаш бўйича олиб борилган синов ва эксплуатация ишлари натижасида уларнинг ҳар биридан кунига 150-125 минг куб метр табиий газ қазиб олинади.

Ҳисоб-китобларга кўра, "Мойқудуқ" ва "Янги Тегирмон" конларида 1,7 ва 5,0 миллиард кубометрдан ортиқ табиий газ ва 150 минг тоннадан ортиқ газ конденсат хомашёси захиралари прогноз қилинмоқда.

Айни пайтда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан табиий газ қазиб олишни кўпайтириш мақсадида ушбу конларда навбатдаги 2-қудуқни бурғилаш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.