loader
Foto

Тўқаев Кремл ва унинг тарғиботчиларни яна боплади

Йил бошида Қозоғистон ҳукумати намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувларга айлана бошлаган оммавий тартибсизликлар муносабати билан КХШТ иттифоқчиларига мамлакатга тинчликпарвар миссия юбориш илтимоси билан мурожаат қилган эди.

Натижада беш давлат – Россия Федерацияси, Беларус, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистон ўз ҳарбийларини Қозоғистонга жўнатган, орадан 10 кун ўтиб тинчликпарвар кучлар мамлакатни тарк этган. Кўп ўтмай, россиялик сиёсатчилар Россия Федерацияси гўёки Қозоғистондаги "вазиятни" сақлаб қолганлигини эълон қилишга қарор қилишди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия пропагандаси ҳақидаги миш-мишларни рад этди: "30 йил ичида биринчи марта КХШТ Қозоғистонга чекланган контингент юбориб, қандайдир тарзда ўзини кўрсатди. Мен Россияни эмас, КХШТни алоҳида таъкидлайман. Россияда баъзилар бутун вазиятни нотўғри талқин қилиб, Россия Қозоғистонни қутқарди ва Қозоғистон энди абадий хизмат қилиши ва Россиянинг оёқларига бош эгиши керак, деб даъво қилмоқда.

Мен бу мутлақо асоссиз, ҳақиқатдан йироқ мулоҳазалар, деб ҳисоблайман".

Тўқаевнинг таъкидлашича, дастлаб чекланган контингент жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслиги тўғрисида аввалдан бўлган ва "тинчликпарварлар" мамлакатда бўлган 10 кун давомида бирорта ҳам ўқ узмаган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР