Қозоғистон январ воқеалари бўйича ўтказилган тергов натижаларини у якунланганидан кейин эълон қилади, деб ёзади «Sputnik Казахстан».
Бу ҳақда Қозоғистоннинг Белгиядаги элчиси Маргулан Баймуханнинг НАТО Бош котибининг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хавьер Коломина билан учрашуви чоғида маълум бўлди.
Суҳбат чоғида махсус вакил Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар учун ҳамдардлик билдирди. Қозоғистонлик дипломат ўз ҳамкасбига Қозоғистондаги сўнгги воқеаларнинг сабаблари ва оқибатлари, шунингдек, давлат аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда нормал ҳаётни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди, дея хабар беради Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчихонаси матбуот хизмати.
“Қозоғистон расмийлари томонидан ҳар томонлама ва тўлақонли текширувлар олиб борилаётгани, унинг натижалари жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилиши қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги ҳукумат олдига қозоғистонликлар учун сифатли турмуш шароитини таъминлаш ва мамлакатни янада муваффақиятли ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни қўйди.
Ушбу масалалардан ташқари, томонлар “Бир шерик – бир режа” концепцияси доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини ҳамда глобал ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар.