Халқаро ҳамжамияти Хашукджининг ўлдирилишидан ғазабланган бир пайтда Саудлар оиласидан ўнлаб шаҳзодалар ва яқин қариндошлар валиаҳд шаҳзодани алмаштиришга эришиш ниятида.
Шу аснода, АҚШ юқори мансабдор шахслари янги валиаҳд шаҳзода лавозимига 40 йил мобайнида ички ишлар вазири муовини лавзимида хизмат қилиб келган шаҳзода Аҳмад бин Абдулазиз номзодини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Reuters маълумотларига кўра, қирол оиласи аъзолари тахт ворисини алмаштиришни қўллаб-қувватламоқдалар, лекин 82 ёшли қирол Салмон тирик экан, бу борада ҳеч қандай қадам қўйишни истамаяпти.
Қариндошларнинг ишончи комилки, қирол севимли ўғлига бўлган муносабатини ўзгартириши ва уни тахтдан маҳрум қилиши эҳтимолдан узоқ. Бироқ кексайиб қолган қирол дунёдан кўз юмган ҳолатда улар қиролнинг туғишган акаси бўлган 76 ёшли шаҳзода Аҳмадни мамлакатда янги лавозимга тайинлашни истамоқда.
Қирол оиласи аъзолардан ташқари, хавфсизлик кучлари ва ғарбнинг айрим мамлакатлари ҳам Аҳмадни қўллаб-қувватлаши мумкин эканлиги ҳақида маълумотлар бор.