Бир неча ой давомида Россия Федерацияси Кремлнинг Украинага бостириб киришидан кейин жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш йўлларини қидирмоқда. Аммо якшанба куни куннинг охирида, 100 млн долларлик фоиз тўловларининг 27 майгача бўлган имтиёзли давр тугади, бу тўлов ўтказиб юборилган тақдирда дефолт ҳисобланади.
Нашрнинг ёзишича, бу мамлакат "иқтисодий, молиявий ва сиёсий қувғин"га айланиб бораётганидан далолатдир.
Март ойи бошидан бери марказий банкнинг (РФ – таҳр.) валюта захиралари музлатилганлигича қолди, энг йирик банклар эса жаҳон тизимидан узилди.
Аммо санкциялар иқтисодиёт ва бозорларга етказган зарарни ҳисобга олсак, дефолт жуда рамзий маънога эга.
Россиянинг ўзи ҳар қандай ҳисоб-китобларни қоплаш учун маблағлари борлигини, лекин тўловларни амалга оширишга қодир эмаслигини айтиб, дефолтни тан олишдан бош тортди.
Россия ўтган ҳафтада Ғарб сунъий равишда яратган "форс-мажор" вазиятни танқид қилиб, ўзининг 40 миллиард долларлик рубл миқдоридаги суверен қарзига хизмат кўрсатишга ўтишини эълон қилди.