loader
Foto

Фосид ният ила масжид қуриш

”Ким Аллоҳ розилигини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади” (Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисда масжидни қурган кишига жаннатда уй ваъда қилинмаяпти балки масжидни Аллоҳ розилигини истаб бино қилганга ваъда қилиняпти. Аммо масжидни фосид мақсад ва ёмон мўлжал ила бино қилинса, бу нарса ўша масжидга асос солиб бино қилган инсонга бало бўлади. Нопок ният гўзал амалга аралашиб уни бузиб юборади ва яхшиликни ёмонликка, ажрни гуноҳга айлантириб қўяди. Айнан шу нарса Қуръонда “масжиди зирор” номи ила баён қилинган. Ўша оятларда ёмон ниятлар асоси яхшилик бўлган ишларни фосид қилиши ҳақида зикр қилинган, Аллоҳ айтади: “Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир”

(Мазкур мунофиқлар қурган масжиддан ҳеч қандай фойда йўқ эди. Чунки улар ўз масжидларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи бўлиб тиклаган Қубо масжиди ёнида қурган эдилар. Шунинг учун бу масжид Масжидул Зирор – зиён масжиди, деб номланди.

Бу масжиднинг куфр учун қурилди дейилишига сабаб мунофиқлар уни ўзларига марказ қилиб, куфр ишларини ривож топтириш мақсадида эдилар.

Ояти карима маълум шахслар, маълум масжид сабабли тушган бўлса ҳам, унинг маъноси умумийдир).

Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир” (Тавба 107, 108).

Шайх Юсуф Қаразовий

Афзалжон Аббасов таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР