loader
Foto

Бир қавмни зиёрат қилган киши уларга имом бўлмасин

Абу Ийсо деди(лар): Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ва бошқалардан бўлмиш кўпчилик илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир. Айтадиларки, имомлик зиёратчидан кўра кўпроқ манзил эгасининг ҳаққидир.

Айрим илм аҳлининг фикрича, агар унга рухсат берилса, зиёратчининг уй эгасига имом бўлмоқлигида зарар йўқ.

Исҳоқ Молик ибн Ҳувайриснинг ҳадисини тутиб, уй эгаси рухсат берган тақдирда ҳам ҳеч ким уй эгасига имом бўлмайди, деб қатъий ҳукм қилади. Жумладан бундай дейди: «Масжидда ҳам шундай. Зиёрат қилган одам кишиларга имомлик қилмайди, балки уларга ўзларидан бир киши имомлик қилади».

Абу Ийсо Муҳаммад Ат-Термизийнинг

"Сунани Термизий" китобидан

Мирзо Кенжабек таржимаси