loader
Foto

Мунофиқ

3/167 Мунофиқ тили билан дилида йўқ нарсани айтади.

4/81 Хуфёна тил бириктириш мунофиқлар одатидир.

4/141 Мунофиқ икки томонлама ўйин қилади.

4/142 Мунофиқ Аллоҳни камдан-кам ёдга олади.

9/64 Мунофиқ сирининг очилиб қолишидан қўр-қиб яшайди.

9/67 Мунофиқ аёлдан эҳтиёт бўлиш керак.

9/74 Гапидан тониш мунофиққа хос.

9/74 Яхшиликка ёмонлик мунофиққа хос.

9/93 Қодир бўлатуриб, динга ёрдам кўрсатмаслик ёки ўта зарур вақтда баҳона билан кутулишга ҳаракат қилиш мунофиққа хос.

24/49 Мунофиқ доимо фойда чиққан тарафда бў-лади.

24/53 Мунофиқ ўта қасамхўр бўлади.

47/30 Мунофиқнинг белгиларидан бири унинг сўз оҳанг-услубид ир.

58/10 Мунофиқларнинг шивирлашувлари гуноҳ иш қилиш тўғрисида бўлади. Бу шайтон томонидан бўлиб, мўминларга бирон зиён етказа олгувчи эмас.

58/14 Мунофиқлар алоҳида тоифа ҳисобланадилар.

59/11 Мунофиқлар фақат тиллари билан юра-дилар, уларда бирор жиддий амал йўқ. Улар ўта ёлғончидирлар.

59/13 Мунофиқ Аллохдан кўра мўминдан кўпроқ қўрқади.

63/2 Мунофиқ ўзининг ёлғон мусулмончилигини қалқон қилиб олиб, одамларни Аллоҳ йўлидан тўсишга интилади.

63/3 Мунофиқ имон ҳақиқатини англай олмас.

63/4 Мунофиқнинг жисми, кўриниши ва кийими гўзал, сўзлари оҳангдор, фасоҳатли бўлиши мумкин.

63/4 Мунофиқ қуёнюраклиги боис ҳар бир овозни ўз устига тушаётган бало-офат деб ўйлайди.

63/5 Мунофиқ кибру ҳаволи бўлади.

"Мен ҳам тафаккур қиламан" китобидан

Акмал Мираваз ўғли