loader
Foto

Гуноҳлар

4/140 Аллоҳнинг оятларини масхара қилаётганлар билан бирга ўтириш мумкин эмас.

5/3 Фол очиш - ҳаром.

5/90 Қимор ва фол очиш бир хил даражадаги гуноҳ ишлардир.

6/6 Ҳалокат гуноҳ туфайлидир.

6/123 Ҳар бир жойнинг ўз жиноятчи гуруҳлари ва катталари мавжуд. Улар фақат ўзларини алдайдилар, холос.

6/141 Исроф мумкин эмас.

7/86 Уюшган жиноятчилик (яъни, рэкет) тақиқланади.

9/25 Гуноҳ сабабли кенг ер ҳам баъзан торлик қилиб қолади.

9/65 Диний ҳукмлар юзасидан ҳазил-мазах қилинмайди.

10/77 Сеҳргарлар нажот топмаслар.

12/24 Аллоҳ сақламаса, банда гуноҳдан тийила олмайди.

12/53 Нафс, агар Аллоҳ раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир.

12/87 Ноумидлик - ҳаром.

15/39 Гуноҳ ишлар чиройли кўрсатиб қўйилган, уларнинг ҳақиқатини баъзи инсонларгина англайдилар, холос.

18/57 Инсон ўзи қилиб ўтган гуноҳларни унутиб қўймаслиги керак.

19/59 Киши шаҳватларга берилишидан олдин намозини зое қилган бўлади.

20/66 Сеҳр аслида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатади.

20/69 Сеҳргар зафар топмас.

22/30 Ёлғон гапириш - ҳаром.

22/38 Аллоҳ хоинни севмас.

23/62 Кимнингдир яхшилигини яшириш, ёмонлигини ошириш зулмдир.

24/21 Гуноҳ қилмаслик фақатгина Аллоҳнинг марҳамати билангина бўлади.

25/43 Дунёда ҳавойи нафсини илоҳ қилиб олганлар ҳам бор.

26/49 Фиръавн кишиларнинг дилларига ҳам хўжайинлик қилмоқчи бўлган.

28/4 Халқни бўлиб-бўлиб ташлаш бузғунчилар, золим раҳбарлар ишидир.

28/17 Жиноятчиларга ёрдамчи бўлманг!

48    28/76 Аллоҳ ҳовлиққанни суймас.

29/12 «Фалон ишни қилавер, гуноҳи менинг бўйнимга», деган гап фақатгина кофирдан чиқади.

29/29 Йўлтўсарлик-қароқчилик - ҳаром.

31/6 Беҳуда сўзларни сотиб олувчилар ҳам бор.

33/60 Миш-миш тарқатиш - ҳаром.

40/19 Кўзлар ҳам хиёнат қилиши мумкин.

40/56 Ҳужжат-далилсиз тортишаётган кишининг дилида кибрдан бошқа нарса йўқ.

49/11 Масхаралаш мумкин эмас, зеро масхара қилинган одам масхара қилинаётгандан яхшироқ бўлиши мумкин.

49/11 Мўминларнинг бир-бирларини мазах қилишлари - ҳаром.

49/11 Мўминлар бир-бирларига лақаб қўйишлари - ҳаром.

49/12 Ўзганинг айблари ортидан жосуслик қилиш тақиқланади.

49/12 Айрим гумонлар - гуноҳ.

49/12 Ғийбат ўлган биродарининг гўштини ейиш билан баробар.

61/3 Мўмин қилмайдиган ишини қиламан, демаслиги керак.

62/5 Аллоҳнинг айтганларига риоя қилмаслик уларни ёлғонга чиқаришдир.

72/4 Аллоҳ ҳақида нотўғри сўз айтмоқ аҳмоқлик ва гумроҳликдир.

74/43-47 Намоз ўқимаслик дўзахга тушишга сабаб бўлади.

77/46 Кофирлар жиноятчилардир.

91/10 Нафсни фисқу фужур билан кўмиб ташлаган одам ноумид бўлади.

107/2-3 Етимнинг ҳақидан қўрқмайдиган, бечораларнинг бошини силамайдиган одам охиратни инкор қилувчиларнинг ишини қилган бўлади.

107/7 Бирор кишига фойдаси тегмайдиган одамнинг ҳолига вой.

"Мен ҳам тафаккур қиламан" китобидан

Акмал Мираваз ўғли