Маҳкама, шунингдек, олдиндан кўрилган тайёргарлик туфайли мобил Интернетнинг юклаб олиш тезлигини 15% га — 271,66 Мбит/с. гача оширишга эришилганлигини таъкидлади.
Таққослаш учун, Қозондаги операторлардан бирида мобил Интернетни юклаб олиш тезлиги 3-4та LTE пункт билан 30 Мбис/с даражасида ташкил этади. Шу билан бирга, шаҳарда оммавий тадбирлар, байрамлар ёки бошқа тадбирлар тури бўйича тармоқда юклаб олиш тезлиги жуда катта ўсганлигининг аниқ белгилари йўқ.
Бундан ташқари, комиссия ҳажнинг охирги кунида ҳар бир фойдаланувчига ўртача 800 МБ мобил маълумот тўғри келганини ҳисоблаб чиқди. Бутун дунёда бу кўрсаткич тўрт баравар кам. Интернетнинг катта қисми YouTube ва TikTok-га сарфланган, чунки видеоларни юклаб олиш учун катта миқдордаги трафик керак. Snapchat ва бошқа машҳур ижтимоий тармоқлар ҳам рўйхатда юқори ўринларни эгаллади.
Регулятор, шунингдек, 8 июл куни Макка аҳолиси ва зиёратчилар 13 млн маҳаллий ва 1,4 млн халқаро мобил қўнғироқларни амалга оширганлигини таъкидлади. Улардан 2% дан камроғи техник носозликлар туфайли тўхтатилган, қолганлари муваффақиятли бўлган.