loader
Foto

Тадқиқот гомосексуализмдан нафратланишни кўрсатади

«PsyPost»-да эълон қилинган мақолада қуйидагиларни аниқлаган тадқиқот ҳақида сўз боради:

"Гетеросексуал эркакларда чириган гўшт, қуртлар ва айниган озиқ-овқат тасвирлари икки эркакнинг ўпишаётгани тасвири каби бир хил физиологик стресс реакциясини келтириб чиқаради".

Чириган гўшт ва қуртлардан ҳам жирканчроқ. Бу хулосалар ҳайратланарли деб топилди. Ва, албатта, Ғарбда қўрқитувчи ЛГБТ ҳамжамияти томонидан қанчалик билим ва ҳақиқат бостирилганлигини ҳисобга олсак, бу улар учун айнан шундай. Бироқ, Аллоҳ таоло томонидан тўғрини нотўғридан ажратиш учун берилган фитратни бостириш анча қийинроқ. Тадқиқот эса буни тасдиқлайди.

Болаликдан гомосексуалликнинг «ёмонлик» ёки «жирканч» эмас, балки нормал эканлиги қанчалик ўқитиб келинмасин, бу эркакларнинг ички ахлоқий компаси барибир жирканчликка ишора қилади.

Ва, эҳтимол, шунинг учун феминизм ЛГБТ билан узвий боғлиқдир. Замонавий аёллар ЛГБТ одамларни қўрқитиш ва жамиятнинг нафратига айланган ва ҳимояга муҳтож бўлган ночор қурбонлар деб ўйлашга мажбур қилинади. Шу сабабдан уларнинг «мия ювиш» кампанияси аёлларни гомосексуализмга янада кўпроқ ҳамдард қилади.

Фарзандини асрашни истаган она мисолидан ҳам аёлларда ночорларни ҳар қандай балодан асрашга интилиш кучли эканини кўришимиз мумкин. Биз феминистик гуруҳларни ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жалб этиш учун аёллардаги бу ҳис-туйғуларни бошқариш қанчалик осон эканлигини кўрамиз.

Янгиликлар: Бойскаутлар ўғил болаларни гомосексуал таъқиб қилгани учун 850 млн доллар тўлаган. NBC News шундай деб ёзади: "Ўн минглаб одамлар скаутлар сафида хизмат қилаётганда жинсий зўравонликка учраганликларини айтишди ва «Америка бойскаутлари»га қарши судга мурожаат қилишди. Улар 850 млн доллар тўланишига рози бўлишди, бу Қўшма Штатлар тарихидаги болаларга нисбатан энг йирик жинсий зўравонлик ишидир. Минглаб катта ёшдаги эркаклар болалик пайтларида бойскаутлар ташкилотларида кўнгилли бўлиб ишлаган гомосексуаллар томонидан таҳқирланганини даъво қилмоқда. Улар вояга етган эркаклар улар билан гомосексуал ҳаракатлар қилганини даъво қилмоқда. ЛГБТ фаоллари ва ташкилотлари ҳозирча изоҳ беришмаган".

Биз энди гомосексуализм ва педофилия ёнма-ён боришини биламиз. Аммо бу ҳақиқатни очиб берадиган экспертлар томонидан кўриб чиқилган маълумотлар ҳам мавжуд.

Болаларнинг гетеросексуал ва гомосексуал зўрлаш нисбатини ўрганиш шуни кўрсатдики:

"Гомосексуал муносабатларни амалга оширадиганлар болага жинсий зўравонлик қилиш эҳтимоли камида 12 баробар кўп".

Бундан ташқари, худди шу йўналишдаги яна бир тадқиқот гомосексуаллар орасида "ҳақиқий" педофилларнинг (фақат балоғатга етмаган болалар жалб қиладиганлар) улуши нисбати гетеросексуал ривожланишга эга бўлганларга қараганда юқори эканлигини аниқлади.

Бу борада Лут алайҳиссалом ҳикояси жуда долзарбдир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Ва Лутга ҳикмат ва илм бердик ва унга нопокликлар қилаётган шаҳардан нажот бердик. Албатта, улар ёмон, бузғунчи қавм эдилар» (Анбиё, 74)

Бу ерда "жирканч" сўзи арабча "ҳабис" сўзидан келиб чиққан бўлиб, ҳаром ва ёмон нарса деб тушунилади. Аллоҳ таолонинг Ўзи уларни шундай таърифлаган.

Баъзи либерал мусулмонлар Лут (алайҳиссалом) воқеасидаги қавм гомосексуализм учун эмас, балки ўғил болаларни зўрлагани учун ҳукм қилинган, деб даъво қиладилар. Ҳолбуки, Қуръонда очиқ-ойдин айтилган: «Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар ҳаддидан ошган қавмсиз!» (Аъроф, 81).

Лут (алайҳиссалом)нинг ёмон ниятли қавми гомосексуализмга қарши чиққан Лут (алайҳиссалом)нинг покиза эканлигини ҳатто тан олишади: «Қавмининг жавоби «Уларни шаҳрингиздан чиқариб юборинг, чунки улар ўзларини ўта пок тутадиган одамлардир», дейишларидан бошқа бўлмади» (Аъроф, 82).

Мусулмон эркаклар ўз эътиқодларида собит бўлиб, бу гуноҳга қарши турган Лут алайҳиссалом ва севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изларидан боришлари керак. Мусулмон аёллар бу хатти-ҳаракат жамиятга олиб келаётган иллатнинг чуқурлигини англаб, унинг тарқалишига қарши бирлашишлари керак.

Қуръоннинг ўша сурасида қуйидаги оят бор: «Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий Набий, Расулга эргашурлар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар – ана ўшалар зафар топувчилардир» (Аъроф, 157)

Абу Муслим таржимаси