loader
Foto

"Барселона" ва "Бавария" Роберт Левандовски трансфери бўйича келишиб олди

Футбол бўйича Польша терма жамоаси сардори Роберт Левандовски Испаниянинг "Барселона" клуби футболчисига айланди. «Польское радио» хабарига кўра, бу ҳақида «Bild» газетаси билан суҳбатда "Бавария" бош директори Оливер Кан маълум қилган.

Шанба куни каталонияликлар Роберт Левандовски ҳозирда ўйнаётган "Бавария" билан унинг испан клубига ўтиши борасида келишиб олгани маълум бўлди. Польшалик ҳужумчи билан 3 йиллик шартнома имзоланган. "Бавария" бу трансфкр учун 50 млн евро олади. Шанба куни Роберт Левандовски немис жамоаси билан хайрлашди. Якшанба куни у "Барселона" билан биргаликда АҚШдаги йиғинга боради.

Ўтган мавсумда Роберт Левандовски - ФИФА маълумотларига кўра 2020 йилда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси - "Бавария" таркибида 46 та ўйинда иштирок этди, 50 та гол урди - Бундеслигада 35 та, Чемпионлар лигасида 13 та, Германия Суперкубогида иккита.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР