loader
Foto

Саудия Арабистони Европага нефт етказиб беришни икки баробарга оширди

АҚШ Президенти Джо Байденнинг ар-Риёдга ташрифи билан якунланган АҚШ дипломатиясининг Яқин Шарқ сафарлари беҳуда кетмади, деб ёзади Finanz.

Саудия Арабистони бозорда Россияни алмаштириб, Европага нефт етказиб беришни икки баравар оширди.

Июль ойида кунига бир млн баррелдан ортиқ нефт асосан Саудия ва Миср орқали ўтадиган Sumed қувури орқали ЕИга кирди.

Сувайш канали орқали ўтадиган танкерлар томонидан кунига яна 1,2 млн баррель нефть Европа портларига етказилган.

Европага Саудия етказиб берадиган нефт умумий ҳажми 2020 йил апрелидан - Шаҳзода Абдулазиз бин Салмон ОПЕК+ битимидан чиқиш учун ҳаракат учун Путинни жазолашга қарор қилган "нархлари уруши" чўққисидан бери рекорд даражага етди.