loader
Foto

Миссионерлар ўз фаолиятларини амалга оширишда қандай молиявий манбаларга таянадилар?

Бошқа протестант жамоалари ҳам ўз аъзолари даромадларининг  маълум қисмини черков ҳисобига ўтказишни талаб қилишади. Баъзи черковларда бу нарса мажбурий бўлмаса-да, хайр-эҳсон қилиш  кенг тарғиб қилинади.  Тадрижий ва агрессив  тарғибот олиб борилиши натижасида кишилар “ўз хоҳишлари билан” бор-будларини черковга топширишади.

Мамлакатимиздаги бир қатор черковларда ҳам хайр-эҳсон йиғиш яхши йўлга қўйилган. Черковларга келадиганлар орасида ўзига тўқ одамлар жуда камчиликни ташкил қилса-да, ҳар бир иштирокчи камида топганидан маълум пулни хайрия қилиши табиий ҳол хисобланади.

Бугунги кунда миссионерлик билан шуғулланаётган диний ташкилотлар молиявий аҳволларини яхшилаш ва ўз ҳаракатларини моддий таъминлаш мақсадида черковнинг ишончли ва садоқатли вакиллари орқали турли цехлар, фирмалар ва босмахоналарга эгалик қилишни ҳам йўлга қўйишга алоҳида эътибор бермоқдалар.

Бақувват хорижлик ҳомийлари бўлган  ва ишончли вакиллари орқали юқоридаги каби корхоналарга эгалик қиладиган миссионерлар ўз тарафдорларига ҳар бир янги олиб келинган одам учун сезиларли миқдордаги пул мукофотларини  бериш имкониятига эга бўлмоқда. Бунда ташқари ушбу корхоналар ишсизларни иш билан таъминлаш ва шу йўл билан миссионерлик амалиётини давом эттиришнинг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилмоқда.

Черковларнинг молиявий имкониятлари ҳақида гап кетар экан, яна бир ҳақиқатни қайд этиш лозим. Оддий диндорлар, жумладан, янги прозелитлар ҳам камтарона, ташкилот раҳбарлари эса ҳашаматли офисларда ўтириб шоҳона ҳаёт кечиришади.

Бунинг исботи сифатида қуйидаги мисолни келтириш мумкин. 2007 йили Россияда «Церковь Богоматери» номли секта устидан бўлиб ўтган суд жараёнларида ушбу секта раҳбарлари ўз издошларидан уйларини худо йўлида ўз раҳнамоларига ҳадя қилишга даъват қилишгани ва шу йўсинда бир неча фуқаро ўз уйини сохта раҳбарларга ҳадя қилиб юборгани эълон қилинди.

Юқоридаги мулоҳазалар замонавий миссионерлик сиёсий мақсадларга эришиш, у ёки бу минтақага  таъсир ўтказишнинг ўзига хос воситаси ва ниҳоят, сердаромад соҳага айланиб қолгани ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.