loader
Foto

Одесса портига берилган ракета зарбаси: давлат думаси депутати РФ алоқадорлигини тасдиқлади

«Биз Одесса портидаги ҳарбий инфратузилмага ҳужум қилдик. Сиз ракеталарнинг номлари билан яхши танишсиз. Бу Harpoon ракеталари. Улар Одессада жойлашган эди ва биз уларни йўқ қилдик... Бу ҳужум натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмади ёки яраланмади... Биз Истанбул битимини бузмадик. Биз шунчаки Украинанинг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилдик – ва биз буни яна такрорлаймиз» – деди Попов.

Эслатиб ўтамиз: Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акарнинг баёнотига кўра, Россия Одесса портига берилган ракета зарбасига ўзининг алоқадорлигини рад қилмоқда.