loader
Foto

Полша халқи Байроқдор учун пул йиғиб берди

Турк Қуролли пилотсиз ҳаво транспортлари ишлаб чиқарувчи “Байкар Макине” компанияси, Полшада Украина учун “Байроқдор ТБ2” сотиб олиш мақсадида йиғилган хайр-эҳсонларни Украинадаги ёрдам ташкилотларига юборилишини талаб қилиб, Украинага ўзлари, “Байроқдор ТБ2” туҳфа қилиш ҳақида қарор қабул қилди.  

Полшадаги ёрдам кампанияси уюштирувчиси ва журналист Славомир Сиераковскийга Байкар томонидан мактуб юборилди. Унда, полшаликлар тўплаган ёрдамларнинг Украинадаги ёрдам кампанияларига юборилиши таклиф қилинар экан айни вақтда Украинага компаниянинг ўзи, бепул, “Байроқдор ТБ2” пилотсиз ҳаво транспорти туҳфа қилиши билдирилди.

Мактубда, кампанияни қўллаб-қувватлаган Полша халқига миннатдорчилик билдирилиб, юз минглаб фуқаролар иштирокидаги ушбу ёрдам фаолиятининг жудаям таъсирли экани таъкидланди.

Унда шунингдек: “Кампаниянгиз доирасида биз Украина халқига Байроқдор ТБ2 юборамиз. Бу орқали улар ўз ватанларини яна-да яхшироқ ҳимоя қиладилар”.-дейилди.

Эслатиб ўтамиз:

Украина армияси ва халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида дунёнинг бир неча давлатида “Байроқдор ТБ2” харид қилиш учун кўплаб ёрдам кампаниялар бошлатилганди. Шулар натижасида Украинада 3 та, Литвада эса 1 та Байроқдор ТБ2 харид қилиш учун керакли маблағ йиғилди.

Байкар, Украина ва Литвадаги кампанияларга жавобан жами 4 та “Байроқдор ТБ2” ни туҳфа қилиб, йиғилган маблағнинг эса Украина халқи учун ишлатилишини сўради.

Канадада ҳам ҳудди шу мақсад билан очилган кампания ҳозир ҳам давом этмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР