loader
Foto

Иброҳим пайғамбарнинг жасорати ва қурбонлиги

Қурбон ҳайитининг метафизик маъноси қурбонлик тамойилида ётади. Христианлик томонидан шакллантирилган Исо Масиҳнинг қурбонлиги тушунчасидан анча олдин, Масиҳ ва Муҳаммаднинг аждоди - Авраам (мусулмон анъаналарида - Иброҳим) номи билан боғлиқ бўлган бошқа тушунча туғилди.

Аммо бу ерда фожиали парадокс борки, буни биринчи бўлиб Иброҳим ҳақида "иймон рицари" сифатида бутун бир ҳикоя ёзган даниялик файласуф Серен Кьеркегор қайд этган. Эслатиб ўтамиз, Иброҳим ўз ибодатларида бу куч яширин, ўзини намоён қилмайди ва мавжуд нарса сифатида тан олинмайди, деган принцип асосида танлаган "Сирли Худо" га мурожаат қилди. Бу Худонинг асосий хусусияти унинг тушунарсизлиги, барча ўхшашликлардан ташқарида бўлишидир.

Шу билан бирга, аналогиялар бутпараст метафизиканинг асосий негизидир. Бутпарастлик аналогияларга асосланади, у "пастда" ҳам "юқорида" билан бир хил ва аксинча, деб даъво қилади. Ушбу дунёқарашга кўра, бизни ўраб турган барча нарса ва ҳодисалар уларнинг кўринмас текисликда мавжуд бўлган архетипларига ишора қилувчи белгилардир. Яъни, бутпарастлик метафизикаси айният - охирги буюк айният тамойилига асосланади. Юнон Олимп худолари ўзларини одамлар каби тутадилар: улар жанжаллашади, ҳасад қилишади, севиб қолишади, жанг қилишади, ер юзидаги аёлларга кириб, уларни йўлдан оздирадилар. Гомер томонидан тасвирланган Троя урушида худолар икки лагерга бўлинган: баъзилари трояликларга ёрдам беришса, бошқалари эса ахейларга ёрдам беришади. Жанг майдонида улар билан юзма-юз учрашишингиз мумкин. Бу ерда қандай илоҳий тушунарсизлик ҳақида гапириш мумкин?

Пайғамбарлар метафизикаси ва ваҳийлари бутунлай қарама-қарши тамойилга қурилган. Ривоятларга кўра, Иброҳим ҳақиқатни излашда бир нечта қатъий ва абадий рамзлардан ўтиб, бу рамзлар орқасида беҳудалик, маъносизлик яширинган жозибали юзлардан бошқа нарса эмаслигини аниқлади. Юлдуз ботади, шамол сусаяди, аланга ўчади - ҳамма нарса чекли ва фақат тушунарсиз, ҳис-туйғулар ва фикрлашдан ташқари, тажрибадан ташқари нарсларгина мутлақо қатъийдир.

Ва бу Сирли қатъият Иброҳимга юзланиб: "Севимли ўғлингни менга қурбон қил!" дейди. Жуда муҳим масала. Очиқ, маҳаллий, тегиниш, ҳис қилиш ва бошдан кечириш мумкин бўлган нарсага ишониш мумкин. Аммо Сирлига ўзини бахш этишнинг бундай якуний ҳаракатида, умуман олганда, иллюзия ёки ҳатто ҳеч нарса билан тасдиқлаб бўлмайдиган бемаънилик бўлиши мумкин бўлган нарсага бўйсуниш бошқа нарса.

Иброҳим жуда кексайиб қолганди: Тавротга кўра, Исмоил туғилганда у 86 ёшда, Исҳоқ туғилганда эса юз йиллик маррага жуда яқин эди. Ўғлини ўлдириш унинг учун эҳтимол, ўз жонига қасд қилишдан ҳам ёмонроқ эди. Аммо бу ерда ҳаракат - ирода иймон сифатида намоён бўлади, чунки ирода ва иймон, умуман олганда, синонимдир. Иброҳим Сирли Худонинг ҳақиқийлиги ва мутлақлигини ирода ҳаракати билан тасдиқлайди. Иродали ҳаракат ўғлини қурбон қилишга тайёрлигини тасдиқлайди. Бу мутлақо парадоксал ва мутлақо айният бўлмаган концепцияга Иброҳим ва ундан кейинги пайғамбарлар томонидан инвестиция қилинган олтиндир.

Шу сабабли Қурбон ҳайити – қурбонлик байрами – Иброҳим алайҳиссаломнинг жасоратини такрорлайдиган ягона ноёб байрамдир. Ва бу жасорат деярли тўрт минг ёшда. Фақат Исломда тўғридан-тўғри ва бевосита мўминлар ўзларини Иброҳимга сўзда эмас, балки амалда кўтарадилар. Қўйлар зиёфат дастурхони учун эмас, балки ўғилнинг ҳаёти эвазига бу Сирли Худо томонидан унинг ҳақиқийлигини исботлаш учун юборилган қўчқор ёки эчкининг хотираси сифатида сўйилади. Агар Иброҳим алайҳиссалом пичоқни кўтарганида ва ҳеч нарса пайдо бўлмаганида, буталар орасида типирчилаган қўй пайдо бўлмаганида, масала ҳал бўлмас эди: Худонинг сирлилиги унинг йўқлигига, оддий йўқликка тенг бўлар эди. Аммо ўғлингиз ўрнига буталар орасида қўй пайдо бўлганда, бу Сирли Худо сизнинг қурбонлигингизни қабул қилиб, уни ҳайвон қурбонлиги билан алмаштирганлигини англатади. Шунга кўра, Иброҳимнинг имони тўлиқ оқланди. Бундан келиб чиқиб, Қурбон ҳайити исломнинг энг муҳим байрамидир.

Агар Худо ўз ўғлининг боши узра пичоқ кўтарган Иброҳимнинг қўлини ўз фариштаси орқали тўхтатмаганида нима бўлар эди, деб ҳайрон бўлиш маъносиздир. Айтинг-чи, агар у севикли фарзандининг ўлдирилишига йўл қўйганида, бу Сирли Худо ҳам баракали ва ёрқин бўлармиди? "Ёрқинлик" умуман ҳақиқат тоифаси эмас. Сирли Худо, таърифига кўра, ироданинг императивидир. Унинг амрлари ва Уни рози қиладиган нарсалар – мана шулар неъматдир. Одамлар ўйлагандек эмас. Чунки бу Худо борлиққа қаршидир. Платоник борлиқ ва платоник неъмат бир нарса, лекин Сирли Худо буюрган нарса - бошқа нарса. Бу ерда инсон танлов олдида турибди ва ўзи қарор қилиши керак: у борлиқнинг бир қисмими ёки у руҳнинг зарраси ётадиган қутими?

Ҳайдар Жамол

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР