loader
Foto

Мудофаа

2/190 Уруш очаётганларга қарши уруш қилинади.

2/193 Фитна бўлмаслиги учун ҳам уруш зарур.

2/257 Аллоҳ мўминлар дўстидир.

3/120 Сабрли ва тақводорларга душман макри зарар етказа олмас.

3/139 Мўмин бўлган ҳолда сустлашма ва ғамгин бўлма! Устунлик шунда.

3/140 Сенга қандай азият етган бўлса, душманингга ҳам шундай азият етган.

4/90 Тегмаганга тегилмас.

4/94 Жанг қилишдан аввал душманни аниқлаб олиш керак.

6/34 Сабрнинг ниҳояси нусратдир.

6/158 Ҳар бир нарсага олдиндан тайёргарлик кўрилгани яхши.

7/103 Ҳар бир Фиръавнга қарши чиқувчи бир Мусо бор.

7/117 Куч эгаси ўз кучини ишнинг охирида кўрсатгани маъқул.

дч 8/15 Юзма-юз тўқнашганда қочиш мумкин эмас.

8/15 Жанг - ҳийлалар ишлатиладиган ер.

8/18 Аллоҳ кофирнинг ҳийласини заифлаштириб туради.

8/39 Жанг мақсадга эришгунча давом этиши керак.

8/45 Сабот билан туриш учун Аллоҳнинг ёдидан тил ва дил узилмаслиги керак.

8/60 Душманга қарши иложи борича кўпроқ куч йиғиш ва доимо шай туриш лозим.

9/12 Асосий зарба ишбошиларга қаратилиши керак.

9/39 Жанг қилишдан қочган қавмга хорлик ёғилур.

10/103 Аллоҳ мўминларга нажот беришни Ўз зиммасига олган.

11/91 Мўмин киши ўз ҳимояси учун керак бўлган воситаларга эга бўлиши шарт, ожизлик мўминга ярашмайди.

12/13 Инсон ўзи билмаган ҳолда ёмон ишларга баҳона топиб бериши мумкин.

12/110 Ғалаба мўминнинг тоқати тугай бошлаганда келади.

13/22 Мўмин ёмонликни яхшилик билан қайтаради.

15/17 Муҳим жойлар махсус қўриқланиши керак.

15/18 Қурол жуда тезкор бўлиши керак.

15/65 Махфий ишларни кечаси бажарган яхши.

21/18 Ҳақ ботилни эзиб, янчиб ташлаши керак.

21/80 Мўминнинг ўз ҳимоя қобиғи бўлиши керак.

24/12 Мўминлар кофирнинг иғволарига қарши дарҳол жавоб беришлари, иғвонинг ёйилиб кетмаслигининг олдини зудлик билан олишлари керак.

30/3 Мағлубиятдан кейин, албатта, ғалаба келади.

33/10 Тўқнашув пайтида кўз тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб қолиши ва инсон турли ёмон гумонларга бориши мумкин.

37/10 Энг кучли қурол учиб бориб тегадиганидир.

38/45 Куч-кувват ва фаҳм-фаросат эгаси бўлиш қандай яхши!

42/39 Мўмин ўзига зулм етган вақтда унга қарши курашиб ғолиб бўлур.

47/35 Жангда сусткашликка ўрин йўқ.

47/35 Мўмин жангда устун бўлиб турган ҳолда душманни ярашишга чақирмайди.

48/2 Ғалаба - неъматнинг комиллиги белгиси.

48/10 Уруш олдидан қасамёдлашиб олиш яхши иш беради.

63/8 Куч-қудрат Аллоҳники, Пайғамбарники ва мўминларникидир.

72/8 Мудофаа ҳалқаси камида иккита бўлиши керак.

72/9 Мудофаада душманни огоҳлик билан кузатиб туриш яхши натижа беради.

100/5 Душманнинг қоқ ўртасига зарба бериш лозим.

Акмал Мираваз ўғлининг

"Мен ҳам тафаккур қиламан" китобидан