Маъруза муаллифлари АҚШ Афғонистонда 2002 йилдан, Ироқда 2003 йилдан ва Сурияда 2014 йилдан бошлаб амалга оширилаётган ҳарбий операцияларга сарфланган маблағларни ҳисоблаб чиқди.
Бироқ экспертларнинг ишончи комилки, АҚШ нинг Жорж Буш давридан бошлаб то ҳозирги кунгача терроризмга қарши курашга сарфлаган маблағлари қарийб олти триллион долларни ташкил қилади.
Вашингтон Яқин Шарқ институти ва Браун университети (Род-Айленд) қўшма маърузасида, хусусайн, қайд этиладики, Пентагон фақат Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги ҳарбий операциялар бўйича маълумотларни эълон қилади, лекин терроризмга қарши курашга тўлиқ (2001 йил 11 сентябрдан то ҳозирги кунгача) сарфланган маблағларни айтмаган.
Маъруза муаллифларининг таъкидлашича, 2001-2018 йилларда Пентагон хориждаги турли операцияларга 1,895 триллион доллар, АҚШ Давлат департаменти - 127 миллиард доллар ажратган, бу эса умумий ҳисобда 2,22 триллион доллар демакдир.
Хусусан, Ироқда 2003 йилдан бошлаб ўтказилган ҳарбий операцияларга 822 миллиард доллар, Афғонистондаги операцияларга - 975 миллиард доллар, Покистондаги операцияларга - 10 миллиард доллар, Суриядаги операцияларга – 54 миллиард доллар (2014 йилдан бошлаб) сарфлаган.
Бундан ташқари, АҚШ минтақадаги турли ҳарбий операцияларга 137 миллиард доллар сарфлаган, дейилади маъруза.
Вашингтон шунингдек, АҚШ 2001 йилдан бошлаб Канада билан биргаликда ўтказилган «Олижаноб бургут» операциясига 23 миллиард доллар ажратган.
Бундан ташқари, аниқланишича, Пентагон кўрсатилган йилларда урушлар туфайли ўз бюджетини 918 миллиард долларга оширди.
2001 йил 11 сентябрдан кейин ҳарбий низоларда яраланган ва жароҳатланган ҳарбий хизматчиларни даволаш ва ижтимоий таъминлашга сарфланган харажатлар 353 миллиард долларни ташкил қилди.
Маъруза муаллифларининг айтишича, ҳарбий операциялар туфайли АҚШ давлат қарзи 716 миллиард долларга етди.
Яқин йилларда АҚШ ҳарбий операцияларга сарфлайдиган харажатлар бир триллион долларни ташкил қилиши кутилмоқда.