loader
Foto

Африкада янги уруш муқаррарлашмоқда

Чегара Чад ҳукумати томонидан номаълум муддатга ёпилган. Шу билан бирга, Судан Ғарбий Дарфурдаги штатининг Чад билан чегарасига қўшимча армия бўлинмаларини юбормоқда. Икки давлат ўртасидаги чегаранинг узунлиги 1,4 минг километрни ташкил этади, у Саҳрои Кабирнинг шарқий ҳудудлари орқали ўтади.

Шанба куни Судан ҳукумати Ғарбий Дарфурдан 18 чўпон Чад томони томонидан ўлдирилганини билдирганидан сўнг, Судан Ташқи ишлар вазирлиги Чад элчисини чақиртирди. Чўпонлар қўшни давлатдан номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган туяларини Чаднинг чегара зонасида қидириб топишган. Қайтишда чўпонлар Судан ҳудудида пистирмага тушиб, ўлдирилган. Воқеалар Ғарбий Дарфур штати расмийларининг кескин реакциясини келтириб чиқарди ва улар марказий ҳукуматдан икки давлат чегарасида тартиб ўрнатишни талаб қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР